Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:35

Японияда G7 вазирлари йиғини бўлиб ўтади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри 10 апрель куни "Еттилик Гуруҳи" (G7) номи билан машҳур дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга 7 давлат анжуманида иштирок этиш учун Японияга етиб борди.

11 апрелда Керри тарихда илк ядровий ҳужумда қурбон бўлганларга таъзим бажо келтирган илк юқори мартабали америкалик мулозимга айланади.

Жон Керри Хиросимадаги хотира боғига ташриф буюради.

1945 йилнинг 6-августида Американинг В-29 бомба ташувчи учоғи 15 килотонналик атом бомбани Хиросимага ташлаши оқибатида бир оннинг ўзида 80,000 минг одам ҳалок бўлганди.

Орадан уч кун ўтиб яна бир атом бомбаси Нагасаки шаҳрини ер билан яксон қилганди.

Хиросимада икки кун давом этадиган G7 йиғинида терроризм, Украина, Шимолий Корея ва Яқин Шарқдаги вазият ҳамда муҳожирлар инқирози дохил қатор глобал муаммолар муҳокама қилинади.

Йиғинда АҚШ давлат котибидан ташқари Британия, Франция, Канада, Германия, Италия ва Япония вазирлари иштирок этади.

XS
SM
MD
LG