Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

Сандерснинг Клинтон устидан ғалабаси давом этмоқда


Саккиз штатда ўтказилган праймеризнинг еттитасида Сандерснинг қўли устун келди
Саккиз штатда ўтказилган праймеризнинг еттитасида Сандерснинг қўли устун келди

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзодлик учун Вайомингда ўтган сайловида сенатор Берни Сандерс Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонди.

Саккиз штатда ўтказилган дастлабки сайловлар натижаларига кўра, Сандерс Клинтон устидан етти бор ғалаба қилди.

Шундай эса-да, Клинтон Демократик партиядан президентиликка асосий номзод бўлиб қолмоқда.

Аммо, Сандерснинг Вашингтон, Аляска, Айдаҳо, Юта, Ҳавайи ва Висконсин штатларида эришган ғалабаси оқ танли ва либерал демократлар орасида Клинтонни дастакловчилар камроқ эканини кўрсатади, дея таъкидлайди New York Times.

Ҳиллари Клинтон бор кучини республикачилар билан курашга сарфлаши учун Сандерс устидан тезроқ ғалабага эришиш нияти борлигини айтган.

XS
SM
MD
LG