Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:36

Македония полицияси муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи газни ишга солди


Сим тўрларни ошиб Юнонистондан Македонияга ўтишга уринган муҳожирлар Македония полицияси билан тўқнашди.

Идомени шаҳарчасида полиция муҳожирларни орқага қайтариш учун кўздан ёш сиздирувчи газни ишлатди, бунга жавобан муҳожирлар полицияни тошбўрон қилди.

Тўқнашувлар 500га яқин оломон орасида чегара очилиши ҳақида миш-миш тарқалиши ортидан бошланди.

Македония полиция бу миш-мишларни инкор қиларкан, юздан зиёд муҳожирлар, жумладан болалар симтўрдан ошиб ўтишга уринди.

Болқон мамлакатлари февраль ойида ўз чегараларини беркитиб қўйди.

Ҳозирда Юнонистон ва Македония чегарасида 11200дан кўпроқ одам жам бўлган.

XS
SM
MD
LG