Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Прокуратурага кириш президент девонига киришдан қийин бўлиб кетди


OzodMikrofon эшиттиришига Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан боғланган 65 яшар пенсионер Эсон Исахонов ўзини қийнаётган муаммо бўйича туман прокуратураси ва "Ишонч телефони"га қилган мурожаатларига тегишли жавоб ололмаётганидан арз қилди. У суҳбат орасида Каттақўрғоннинг темир қўрғон ичида қурилган янги, ҳашамдор прокуратураси ва унинг фуқароларни қабул қилиш тартибини танқид қилди.

Эсон Исахоновга кўра, Каттақўрғон шаҳрида қурилган прокуратураси биносига кириш Ўзбекистон президенти девонига киришдан ҳам қийинроқдир:

- Менимча, президентнинг қабулига кириш ҳам бунчалик қийинмасдир-ов! Атрофини темир панжара билан ўраб ташлашган. Ваҳимаки, қўяверинг! Эшигини тагига иккита қоровул, мелиса қўйишган. Сўраб-суриштириб, телефон қилиб, росса текширгандан аранг қўяди ичкарига. Ичкарида ҳам пастда кутасиз соатлаб. "Ҳали йўқ, ҳали келмади" деб куттиради роса. Аризангизга на жавоб бор, на сиз билан бири кўришади. Шунчалик ваҳима шартмикин?! Ўзбекистонда бу қадар ваҳима қилишга арзийдиган нима бор экан?! - дейди Эсон Исахонов.

У аслида тумандаги сиҳатгоҳлардан бирида ишлагани ва бу ерда ўз маблағига қурган бир бино ҳамда жонли бурчаги ноқонуний равишда бузилганидан прокуратурага шикоят қилгани, аммо тегишли жавоб ололмаётганидан арз қилмоқда.

Қуйида Исахонов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

OzodMikrofon: Туман прокурори қабулига кириш президентга киришдан ҳам қийин бўлиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:29 0:00
Бевосита линк

------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG