Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:16

Президент Ислом Каримов Россияга сафар қилади


Каримов ва Путин (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати сурати)
Каримов ва Путин (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати сурати)

Президент Каримов келаётган ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари Москвада бўлади.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзАга кўра, Ислом Каримов Россияга Президент Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф буюради.

"Ташриф давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашадилар," дея таъкидланади ЎзА хабарида.

Музокаралар якуни бўйича икки мамлакат ўртасида "турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган".

Бироқ, айнан қандай ҳужжатларнинг имзоланиши ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG