Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:11

Тошкентдаги трамвай корхонасининг бинолари кимошди савдосига қўйилади


Тошкент марказидан трамвай рельслари олиб ташланмоқда
Тошкент марказидан трамвай рельслари олиб ташланмоқда

Тошкентда трамвай хизматларининг тўлиқ тўхтатилишли муносабати билан "Тошкент трамвайи" корхонасига тегишли бино ва иншоотлар кимошди савдосига қўйилади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси сайтида эълон қилинди.

28 март куни Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт тез орада тармвайлардан бутунлай воз кечишини билдирганди.

Ҳоким Раҳмонбек Усмонов босқичма-босқич трамвай йўллари олиниб, ўрнига автобус қатнашини айтганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ҳозир мавжуд жами 87 трамвай қатновидан даромади озлиги учун воз кечилмоқда.

5 апрелда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "Тошкент шаҳридаги транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилган эди.

Унга мувофиқ, Тошкент трамвайи"га тегишли бўлган иккита трамвай деполари, шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш хизматлари дохил умумий майдони қарийб гектар объектлар сотилади.

OZOD-VIDEO: Тошкент трамвайлар билан видолашмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:59 0:00

Сотувдан тушган маблағ Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг аввалги йилларда 400 та Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусини сотиб олиш учун жалб этилган кредитларини тўлаш учун сарфланиши хабар қилинган.

Тошкент трамвайи Марказий Осиёда энг қадимга транспорт хизмат тури ҳисобланади.

Расмий маълумотга кўра, пойтахтдаги трамвай линияларини кўчириш ишлари шу йил охиригача давом этади ва жами 87 километрлик темир йўл олиб ташланади.

XS
SM
MD
LG