Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

4 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россия олийгоҳларига қабул қилинган


Жорий ўқув йилида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россия олийгоҳларига қабул қилинган ва Россияда таҳсил олаётган МДҲ мамлакатлари талабалари орасида ўзбекистонликлар сон жиҳатдан етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев журналистларга маълум қилди.

- Фақат жорий ўқув йили, яъни 2015-2016 ўқув йилида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик абитуриентлар Россиянинг турли олий ўқув юртларига қабул қилинди, — деди Тюрденев.

Россияда 17 мингдан зиёд Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Тошкентда эса Россия олий ўқув юртларининг учта филиали бор.

Булар Ломоносов номидаги Моска Давлат Университети, Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети ҳамда Губкин номидаги Нефт ва газ Университетидир.

XS
SM
MD
LG