Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:47

Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор этилишига қарши янги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресига тақдим этилди


Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор этилишига қарши янги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресига тақдим этилди.

Вакиллар палатасининг аъзолари Элиот Энжел ва Адам Кисинжерлар ишлаб чиққан ҳужжатда аннексия қилинган Крим Украинага қайтарилмагунича Россияга нисбатан санкциялар бекор этилмаслиги кўзда тутилади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Украинага хусусий сармоялар киритилиши рағбатлантирилиши айтилади.

2014 йилда Қрим Россия тарафидан ишғол қилинганидан буён АҚШ ушбу аннексияга алоқадор Россия фуқаролари ва ширкатларига нисбатан санкцияларни бир неча марта кучайтирган эди.

XS
SM
MD
LG