Совет даврида меҳнаткашларнинг бирдамлиги куни сифатида нишонланиб келинган 1 май икки йилдирки Ўзбекистонда "Фавворалар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон пойтахти Тошкентнинг 17та фонтани ёнида, вилоят ва туман марказларидаги фавворалар атрофида 1 май куни халқ сайиллари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1 майни байрам қилиш тўхтатилган. Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонда 1 май Халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни сифатида нишонлаб келинган ва дам олиш куни бўлган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бу бекор этилганди.