Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:48

Бағдодда портлашдан 21 одам ҳалок бўлди


Бағдодда портлаш оқибатида йигирмадан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Ироқ полициясига кўра, ичига портлатгич ўрнатилган машина шанба куни Бағдод чеккасидаги гавжум бозорда портлаган.

Камида 21 одам портлашдан ўлгани, ўнлаб одам яраланган.

Ҳужум ироқлик шиаларга қарши содир этилгани айтилмоқда. Портлаш учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Сўнгги бир ой ичида Бағдодда портлашлардан қирқдан ошиқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG