Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:55

Брюссель аэропортининг учиб кетиш зали 1 май куни қисман очилади


Террор ҳужуми оқибатида вайрон бўлган Брюссель шаҳри Завентем аэропортининг учиб кетиш зали ҳалокатли портлашлардан олти ҳафта ўтиб, 1 май куни қисман очилади.

Бу ҳақда аэропорт маъмурияти 30 апрель куни маълум қилди.

Брюсселда ўттиздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган портлашлар ортидан шаҳар аэропортида “янги хавфсизлик чоралари” жорий этилган.

Хавфсизлик текширувларидан ўтишга улгуриш учун йўловчилардан учиш вақтидан камида уч соат олдин келиш талаб этилмоқда.

Брюсселдаги март ойидаги ҳудкуш ҳужумлар ўтган йил ноябридаги Париж ҳужумларига боғлиқ, деб кўрилмоқда.

Ҳар икки ҳужумларга масъулиятни “Исломий Давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG