Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:57

ХВЖ делегацияси ислоҳотларни ўрганиш учун Киевга келади


Украина янги Бош вазири ислоҳотларни тезлатиш босими остида ҳукуматга келди.

Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари 10-18 май кунлари Украинада махсус миссияни амалга оширади. МиссияКиев ҳукумати ўтказаëтган ислоҳотлар украин иқтисодини қутқариш учун ажратилган 17¸5 миллиард долларлик қарзнинг навбатдаги қисмини бериш учун етарлими¸ деган саволга жавоб топиши керак.

14 апрель куни Володимир Ҳросиман Украина Бош вазири сифатида иш бошлаши арафасида ХВЖ бош директори янги ҳукумат бошқарувни яхшилаб¸ коррупцияга қарши жиддий курашмаса¸ қутқарув дастури тўхтатилишидан огоҳлантирган эди.

Халқаро валюта жамғармасининг Украинага ваъда қилинган дастури Киев ҳукуматининг муҳлати келган қарзларини тўлаш ва иқтисодий-сиëсий ислоҳотларни молиялаштиришни кўзда тутади.

17¸5 миллиард долларлик қарзнинг учинчи бўлагини Киевга бериш бу пулларнинг коррупциялашган ҳукумат расмийлари томонидан ўғирланиш эҳтимоли билан боғлиқ хавотирлар ортидан¸ октябрь ойидан бери тўхтатиб қўйилган

XS
SM
MD
LG