Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

Арманистон Озарбайжонни оташкесимни бузганликда айблади


Арманистон Мудофаа вазирлиги ўз чегара масканлари Озарбайжон тарафидан ўққа тутилганини билдирди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, 7 майга ўтар кечаси чегаранинг шимол-шарқий қисми Озарбайжон томонидан ҳужумга тутилган, 82 миллиметр калибрдаги қуроллар ишлатилган.

Озарбайжон томонидан ҳозирча Ереван ҳукумати баёнотига муносабат бўлмади.

Тоғли Қорабоғда отишмалар 2 апрелда бошланган ва уч кун ўтиб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишишганди.

Қуролли тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлгани билдирилган.

XS
SM
MD
LG