Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:53

Афғонистон қамоқхонасида олти нафар толиб дорга осилди


Афғон расмийларининг айтишича, ўлимга ҳукм этилган олти нафар Толибон маҳкумлари 8 май куни, Президент Ашраф Ғаний фармони билан, дорга осилди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, олти нафар маҳкум Кобулнинг Пули Чархий қамқохонасида қатл этилди.

Афғонистон президенти девони тарқатган баёнотга кўра, "Афғонистон конституциясига мувофиқ..., Ғаний фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига қарши мудҳиш жиноятларни содир этган олти нафар террорчини қатл этишни имзолади."

Толибон ўтган ой Кобулга ҳужум қилиб, 64 нафар одамни ўлдириши ва 340 кишини ярадор этиши ортидан Ғаний жангариларга нисбатан ўз қарашларини кескинлаштирган эди.

Ғаний Толибонга қарши қатъий ҳарбий жавоб беришга ваъда берганди.

Халқаро Амнистия Ғанийдан қатлнинг ижро этилишига изн бермасликка чақирганди.

XS
SM
MD
LG