Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:46

Мисрда 8 нафар полициячи отиб кетилди


Миср пойтахти Қоҳирадан 35 километр шарқда жойлашган шаҳарда номаълум ҳужумчилар 8 нафар полиция ходимини, жумладан бир полиция зобитини, ўлдирганлар.

Миср Ички ишлар вазирлиги 8 май куни тарқатган хабарга кўра, ниқоб кийган тўрт қуролли шахс полиция автомобилини тўхтатиб, унинг ичида ўтирганларнинг ҳаммасини отиб ташлаган.

“Исломий давлат” экстремист гуруҳи ижтимоий медиа орқали ҳужум учун масъулиятни ўзи зиммасига олди.

Ички ишлар вазирлигининг айтишича, лейтинант ва яна етти нафар паст рутбали полициячи ўтган тунда тўрт нафар қуролланган шахс томонидан отиб ташланган.

2013 йил ёзида Абдел Сисий сайланган президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан ағдарганидан буён юзлаб полициячи ва аскарлар ўлдирилди.

XS
SM
MD
LG