Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Яман жанубида содир этилган худкушлик ҳужумида 25 одам ҳалок бўлди


“Исломий давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олган худкушлик ҳужумида Яман жанубидаги Мукалла шаҳрида камида 25 одам ҳалок бўлди.

Қурбонларнинг аксари полицияга ишга киришни ният қилган одамлар бўлгани хабар қилинади.

“Исломий давлат” ўзининг “Амақ” онлайн янгиликлар агентлиги орқали ҳужумчининг белидаги детонаторларни ишга солган “шаҳид” эканини маълум қилди.

Мукалла шаҳри узоқ пайтлардан буён ал-Қоида жангариларининг маркази ҳисобланарди.

Ўтган ой Яман ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари дастагида ҳарбий амалиёт ўтказиб, шаҳардан жангариларни сиқиб чиқарганди.

XS
SM
MD
LG