Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:07

"Чикаго Трибюн": Россиялик спортчилар Рио Олимпиадасига қўйилмаслиги керак!


АҚШда нашр этилувчи "Чикаго Трибюн" газетаси россиялик спортчиларни Рио-де-Жанейрода август ойида бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига қўймаслик чақириғи билан чиқди.

Газетада босилган мақолада мусобоқларда ҳалол қатнашувчи спортчиларни ҳимоялаш мақсадида шундай қарор олиниши кераклиги таъкидланган.

“Бу допинг истеъмол қилувчи спортчиларга ёлғон ва ғирромлик эвазига юқори натижаларга эришиб бўлмаслиги ҳақида мужда бўлар эди”, дейилади мақолада.

Сочида 2014 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилардан камида 15 нафари Россия ҳукумати томонидан бошқарилган допинг дастурининг бир қисми бўлгани ҳақда 12 май куни New York Times газетаси Россия антидопинг лабараториясининг собиқ директори Григорий Родченковга таянган ҳолда хабар тарқатганди.

Родченков газетага лабаратория директори бўлиб турган пайтда тақиқланган моддалардан коктейл ишлаб чиққанини ва бу коктейл рус спортчиларга ичирилганини айтиб берган.

Родченковга кўра, Россия антидопинг лабараторияси ва разведка хизмати ходимлари камида юз нафар спортчининг анализини допинг ичилгунига қадар бўлган анализларга яширинча алмаштириш билан шуғулланган.

Айни пайтда Лос Анжелесда яшаётган Родченков берган маълумотларни Россия спорт вазири Виталий Мутко “нонсенс”, деб атади. У ТАССга берган интервьюсида мазкур айбловлар жиддий бўлгани муносабати билан халқаро антидопинг ташкилотни “зудликда тергов ўтказишга чақирди”.

XS
SM
MD
LG