Линклар

Бағдодда иккита портлашдан 23 одам ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти Бағдодда бугун рўй берган иккита портлаш оқибатида камида 23 одам нобуд бўлди.

Яраланганлар сони элликка яқин экани айтилмоқда.

Полицияга кўра, Бағдоднинг асосан шиалар истиқомат қилувчи Ал-Шааб мавзесидаги бозор ташқарисида рўй берган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлган.

Ал-Рашид мавзесида эса ичига бомба ўрнатилган машина портлаган.

Ҳозирга қадар портлашларга ҳеч бир гуруҳ масъулиятни олмади.

XS
SM
MD
LG