Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:58

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек тилини ўз ҳимоясига олдими?


Янги университетга Навоий номи берилди
Янги университетга Навоий номи берилди

Ўзбекистон президентининг 13 майдаги фармонига биноан, пойтахт Тошкентда Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этиладиган бўлди. Алишер Навоий номи берилган бу университет ўзбек тилини ғариблашишдан асрай оладими¸ деган савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Қарорга кўра¸ "Университет таркибида учта факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек, Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ташкил этилади".

Хабарга кўра, университетнинг бош биноси олдидаги майдонда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.

Айнан Навоий давлат амалдори сифатида туркий тил ривожини инстутционал ҳал қилишга уринган арбоб сифатида кўрилади.

Тил муаммоси ўтган аср бошида яшаган Туркистон жадидлари тарафидан энг кўп ëзилган мавзулардан бири.

Бу жиҳатдан “Садои Фарғона” газетасида 1914 йили босилган Ашурали Зоҳирийнинг “Она тили” номли мақоласи эътиборга лойиқ. У мақоласида миллатнинг обрўси униш адабиётининг тутган ўрни билан боғлиқ эканлиги, адабиёти паст савияда бўлган миллатнинг бошқа халқлар орасида эътибори бўлмаслигини таъкидлайди:

“Бизнинг ҳам хоҳ уламо ва мударрисларимиз, хоҳ ёш унсурларими бўлсунлар, бу муқаддас она тилимизни тирилтирмоқлари анда турсин, балки йўқотмоқликка сабаб бўлурлар ва ҳам бўлиб турибдурлар. На учунки, уламоларимиздан бири бирор ерга хат ёки бировга берган нарсасини хотира дафтарига ёзса, она тилини қўйиб форс тилида ёзадурлар. Ёш ўсмирларимиз бўлсалар ўз ерликларидан бирини зиёфатга чоқуриб хат ёзсалар ҳам, усмонлича,, ёки тоторча ёзадурлар; шоядки, она тилга муҳаббат ва ислоҳи онлардин- бўлур эрди. Агар уламолар, мударрислар, Эрон адабиёти, тили таъсиринда вояга етгаи бўлсалар, ёш ўсмирларимиз бўлсалар тотор ва усмонли турк. адабиёти воситаси ила фикрларини очгон. Шунинг учун ҳам, ҳар икки синф ҳам ўзларининг нур олғон тарафларига қараб тортадурларда, она тилларига ҳақорат назари ила боқуб, кундан-кун эсдан чиқармоққа бошлайдурлар.”

Қурултойда қатнашган ўзини жадид ғоялари давомчиси деб биладиган собиқ энергетика вазири Анвар Ҳусаинов юз йилдан бери кун тартибидан тушмай турган муаммони янги ташкил қилинадиган университет атрофига йиғиладиган олимлар ечади деган умидни билдирди.

Алишер Навоий университети ўзбек тилини чўкишдан асрай оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:46:01 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG