Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Австрия ЕИ илк ўнг қанот президентини сайлаши мумкин


Норберт Ҳофер муҳожирликка қарши қарашлари билан танилган
Норберт Ҳофер муҳожирликка қарши қарашлари билан танилган

Австрияда 22 майда бўлиб ўтаётган президентлик сайловида Европа Иттифоқининг илк ўнг қанот давлат раҳбари сайланиши мумкин.

Сўровларга кўра, Эркинлик Партияси номзоди Норберт Ҳофер ва Яшиллар партиясининг собиқ раҳбари Александр ван дер Беллен ўртасида кучли рақобат бормоқда.

Тўрт ҳафта муқаддам бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида Норберт 35 фоиз овоз тўплаб кутилмаган ғалабага эришди.

Таҳлилчиларга кўра, унинг бу муваффақиятигаишсизлик ва хавфсизлик хавотирларини кучайтириб юборган миграция инқирози ёрдам берган.

Ўнг қанот номзоднинг ғалабаси 28 давлат аъзо бўлган Европа Иттифоқида кучли акс-садо бериши мумкин.

Австрия ўтган йили 90 минг бошпана изловчини қабул қилиб олди.

Ҳозирда ҳукумат муҳожирларни қабул қилмаётган эса-да, аҳоли орасида ўнг қанот ҳаракатларни дастакловчилар сони кескин ортган.

XS
SM
MD
LG