Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:32

OzodMikrofon: Кредити битмай туриб, бузилган хусусий дўконим ҳақини беришмаяпти


Андижонлик тадбиркор Ҳаётилло Байбаев Андижон шаҳрида қайта қурилган савдо комплекси ичида бузиб юборилган иккита савдо дўкони учун ҳақ ололмаётганидан шикоят қилди. Унинг даъво қилишича, хусусий мулки ҳисобланган дўконларни банкдан олинган кредит ҳисобига сотиб олган. Ҳали кредит тўловлари битмай, туриб дўконидан айрилган тадбиркор энди банк қарзни тўлашни талаб қилиб, уни судга берганидан арз қилмоқда.

Тадбиркор қўлидаги олди-сотди шартномаси, хусусий мулкка берилган кадастр ҳужжати ва гувоҳномани Озодликка йўллади.

Ҳужжатларда Андижондаги "Эски шаҳар" марказий деҳқон бозоридаги икки дўкон Ҳаётиллонинг онаси - Саҳодат Байбаева номига олинган хусусий мулк экани айтилган.

Бу савдо маркази ўтган йили ёзда бузилиб, қайта қурилган ва бузилиш чоғида аксар тадбиркорларга берилган савдо дўконлари бузиб ташлангани ҳақида Озодликка аввал ҳам шикоятлар келган эди.

- Биз бу дўконларни онамнинг номига олганмиз ва ҳозир бузилган дўконларимиз ўрнига иккита савдо растасини берди. У ҳам фақат фойдаланиш учун берилди. Банкка шунча йилдан бери савдодан тушган пулдан кредит тўлаб келаётган эдик. Дўкон бузилганидан сўнг савдо тўхтади ва энди кредитни ҳам тўлолмай турибмиз. Ҳокимият аввалига бузилган дўкон учун пул берамиз, деган эди. Энди бермаяпти, банк эса қарзини атай узмаяпти, деб бизни судга берди. Мурожаат қилмаган жойим қолмади, илтимос ёрдам беринглар! - дейди тадбиркор.

Қуйида у билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

OzodMikrofon: Андижон бозорида ҳали кредити битмаган дўконимни бузиб ташлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:26 0:00
Бевосита линк

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG