Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:15

Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Бугун Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонида талабалар намойиши қонли тарзда бостирилганига 27 йил тўлиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

AP хабарига кўра, майдонда полиция ҳар бир одамни ҳужжати ва сумкасини очиб текширмоқда.

1989 йилнинг 4 июнида Хитой ҳукумати талабаларнинг демократик чиқишини бостириш учун ҳарбий қудратини ишга солган, танклар қўллаган эди.

Маълумотларга кўра, юзлаб намойишчилар қурбон бўлган.

Айрим манбаларда эса уларнинг сони мингдан ортиши мумкинлиги айтилади.

Бироқ қурбонларнинг аниқ сони ҳозиргача маълум эмас.

XS
SM
MD
LG