Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:49

"Оддий фуқаролар бор экан Фаллужа шаҳрига ҳужум қилинмайди"


Ироқда Эрон дастаклаган шиа ярим ҳарбийлари “Исломий давлат” гуруҳи назорат қилган Фаллужа шаҳрига, у ердан оддий фуқаролар чиқиб кетган тақдирдагина, ҳужум қилишларини маълум қилдилар.

"Фаллужада оилалар бор экан биз у ерга бостириб кирмаймиз," деди Ироқ парламентидаги энг йирик шиа коалициясининг раҳбари Ҳади ал-Амирий.

Амирий бу ҳақда 4 июн куни пойтахт Бағдоддан 50 километр ғарбда жойлашган Фаллужа ташқарисида журналистларга маълум қилди.

Фаллужа 2014 йилнинг январ ойида "Исломий давлат" томонидан ишғол этилган Ироқдаги илк йирик шаҳардир.

Ўтган ҳафта Амирий шиа ярим ҳарбийлари Фаллужа қамалида иштирок этишлари, аммо шаҳарни ишғол этишни Ироқ армияси ихтиёрига топширишларини айтганди.

Ироқдаги кўплаб сунний сиёсатчилар Фаллужа ичкарисидаги амалиётларда шиа ярим ҳарбийларининг иштирок этишини исташмайди.

Уларнинг ишонишича, шиа ярим ҳарбийларининг урушга қўшилиши мазҳаблараро тарангликни янада кучайтиради.

XS
SM
MD
LG