Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:41

Ақтўбедаги ҳужумда ўлганлар сони 17 кишига етди


Ақтўбедаги отишмалар натижасида жами 17 киши ўлди. Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига кўра, отишмалар оқибатида дўконлардан бирининг сотувчи ва дўкондаги харидор ҳамда қоровул ҳалок бўлган. Уч нафар ҳарбий аскар ҳам отишмалар пайти қурбон бўлган. Шунингдек, ҳужум қилган гуруҳ аъзоларидан 11 нафари ўлдирилган.

Ақтўбедаги ҳужумлардан сўнг шаҳарда энг катта даражадаги террор хавфи борлиги эълон қилинди. Маҳаллий телеканаллар орқали берилаётган хабарлар ва мобил телефонларга жўнатилаётган SMSлар орқали шаҳарликларга уйдан чиқмаслик тавсия қилинмоқда.

Шаҳарда Интернет ва мобил алоқада муаммолар борлиги айтилаяпти. Шаҳар бўйлаб жамоат транспортлари қатнови чекланган.

5 июн куни бир нечта одамдан иборат гуруҳ иккита қурол дўконига ҳужум қилди. Жиноятчилар дўкон сотувчи ва харидорларини ўлдирган. Кейин эса йўловчи ташиш автобусини гаровга олиб, ҳарбий қисмга ҳужум қилишга уринган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳужум қилганлар сони 27 кишидан кам бўлмаган ва уларнинг аксари яширишга улгурган.

Ўзини “Қозоғистонни озод қилиш армияси” деб атаган гуруҳ Ақтўбедаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Гуруҳ халқаро матбуот орқали чиқишида ушбу ҳужумлар “Назарбоев диктатурасига қарши, Қозоғистоннинг демократик йўлдан ривожланиши тарафдорларининг илк жангидир” дея баёнот берди.

XS
SM
MD
LG