Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Россияда 5 одамни ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик устидан суд бошланмоқда


Ўзбекистонлик Сирожиддин Шералиев беш кишини ўлдиришда айбланмоқда.
Ўзбекистонлик Сирожиддин Шералиев беш кишини ўлдиришда айбланмоқда.

8 июнь куни Россиянинг Тула вилояти суди беш одамни ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонлик Сирожиддин Шералиев ишини кўра бошлади.

Тула вилояти суди матбуот котибининг айтишича, суд очиқ тартибда ва гувоҳлар иштирокида бўлиб ўтади.

30 яшар Сирожиддин Шералиев уч болакай уларнинг онаси ва бувисини "ўта шафақтсизлик билан" ўлдиришда ва яна икки кишига тан жароҳати етказишда айбланмоқда.

Тергов хулосасига кўра, маст ҳолатда бўлган Сирожиддин Шералиев 2015 йил 30 майга ўтар кечаси Тула вилоятининг Косая Гора қўрғонида беш кишини ўлдирган ва яна икки кишига оғир тан жароҳати етказган.

Шералиев жиноят содир этган жойдан қочишга уринган пайти милиция ходимлари томонидан қўлга олингани айтилади.

Суд қарорига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси ўшандан буён Тула шаҳар тергов изоляторида бир кишилик камерада ушлаб турилибди.

Айбланувчи бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG