Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Курд жанггарилари Истанбулдаги портлашларга масъулиятни зиммасига олди


“Курдистон озодлиги лочинлари” дея аталувчи гуруҳ 7 июн куни 11 одам ўлимига сабаб бўлган Истанбулдаги портлашларга масъулиятни зиммасига олди.

Гуруҳ мазкур ҳужум Туркия армиясининг мамлакат жануб-шарқий ҳудудларида амалга ошираётган амалиётларига жавоб эканини билдирди.

Шунингдек, “Курдистон озодлиги лочинлари” хорижлик сайёҳларни хавфсизлик важидан Туркияга сафар қилмасликка чақирди.

7 июн куни эрталаб Истанбулнинг сайёҳларга гавжум Боязид майдонида рўй берган портлашда 11 одам ҳалок бўлган, ўттиздан ортиқ одам яраланганди.

“Курдистон озодлиги лочинлари” дея аталувчи гуруҳ март ойида ўттиздан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлган Анқарадаги террор ҳужумларига ҳам масъуллигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG