Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:01

Дамашқдаги портлашларда камида 8 одам ҳалок бўлди


Сурия пойтахти Дамашқда содир этилган икки портлаш оқибатида камида 8 одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Лондондаги Сурияда инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиш гуруҳи портлашларда йигирмадан ортиқ одам нобуд бўлгани ҳақида хабар берди.

Портлашлар шиалар учун муқаддас саналган ибодатхоналар ёнида содир этилган.

Хабарларга кўра, Саййида Зайнаб мақбарасига киравериш жойида дастлаб автомобилга ўрнатилган бомба портлатилган, сўнгра худкуш ҳужумчи ўзини портлатган.

Амақ агентлиги портлашга масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олгани ҳақда хабар қилди.

XS
SM
MD
LG