Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:39

Путин тўсатдан армиядаги жанговар ҳолатни текширишга буйруқ берди


Россия президенти Владимир Путин мамлакат Қуролли кучларида режадан ташқари текширув ўтказишга буйруқ берди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг хабар беришича, тўсатдан текширув армиядаги "жанговар тайёрликни баҳолаш учун" зарур.

Унинг илова қилишича, қўшинларни "турли даражадаги қуролли можаролар ва инқирозий вазиятларга" тайёрлаш керак.

Сергей Шойгу текширувлар 22 июнга қадар давом этишини айтди.

2014-2015 йилларда Россия армиясида кўплаб ҳарбий машғулотлар ва кутилмаган текширувлар ўтказилди.

Сентябрь ойида "Центр-2015" номли ҳарбий машғулотда 100 мингга яқин ҳарбий, 7 мингдан зиёд ҳарбий техника, 170га яқин самолёт ва 20 корабль иштирок этганди.

Украина ҳукумати бу машғулот ортидан ўз чегараси яқинида Россия қўшинлари сони ошгани, Донбасдаги вазият ёмонлашганини қайд этганди.

Ғарб давлатлари Россияда ҳарбий машғулотларнинг ҳаддан зиёд ўтказилишидан бир неча марта хавотир изҳор этган.

XS
SM
MD
LG