Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:08

 Ўзбекистон олийгоҳларида қабул жараёни бошланди


20 июнь, душанба кунидан Ўзбекистондаги олийгоҳлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлади.

Қабул комиссиялари 20 июлгача соат 9:00 дан 18:00 гача ҳужжат қабул қилиши айтилмоқда. Тест синовлари эса 1 август куни ўтказилади.

Ўзбекистон олийгоҳлари 2016-2017 ўқув йилида бакалавр йўналиши бўйича 57907 нафар талаба қабул қилади. Бу рақам кейинги бир неча йил давомида ўзгармасдан келаяпти.

Президент қарорига кўра, бакалавриатга давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар талаба қабул қилинади.

Бу йил магистратура учун ажратилган ўринлар сони ҳам ўзгаришсиз қолди. Магистратурага қабул қилинажак 5000 талабанинг 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса шартнома асосида ўқишга олинади.

Президент қарорида айтилишича, бу йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилиш тўхтатилган.

Жорий йилда Ўзбекистон бўйича 476 мингдан ортиқ ўқувчи умумтаълим мактабини битирди.

Ўтган йили ОТМларга 550 минг абитуриент ҳужжат топширган, 2014 йилда бу кўрсаткич 543 минг нафарни ташкил қилган.

Жорий йилда абитуриентлар сони бундан ҳам кўп бўлиши тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG