Линклар

ШҲТ саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинди


Бугун ШҲТ саммити якунида ташкилотнинг 15 йиллигига бағишланган Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда ташкилот аъзоларининг бирлашмани ривожлантириш борасидаги қарашлари ифодаланган.

Шунингдек, ШҲТнинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастури ва 2025 йилгача Ривожланиш стратегияси қабул қилинди.

Саммитда ШҲТ давлатлари туризм бўйича ҳамкорликни ривожлантириш дастури ҳам имзоланган.

XS
SM
MD
LG