Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:41

Ўзбекистонда "Фавқулодда вазиятлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинади


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари

Ўзбекистонда "Фавқулодда вазиятлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинади.

Унинг лойиҳаси Ўзбекистон Ягона итерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.

Фавқулодда вазият, лойиҳага кўра, Ўзбекистоннинг конституцион тузуми, ҳудудий яхлитлиги, жамоат хавфсизлиги, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинлиги, қонуний манфаатлари ва хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш мақсадларида жорий этилиши мумкин.

Фавқулодда вазият мамлакат бўйлаб ёки алоҳида ҳудудда Ўзбекистон президенти қарори билан жорий этилади.

Президент қарорининг уч кун ичида Олий Мажлисга тасдиқлаш учун тақдим этилиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шартлиги лойиҳада алоҳида таъкидланган.

Бироқ қарор, агар парламент томонидан тасдиқланмаса, ўз кучини йўқотиши маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG