Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:54

Олийгоҳларга ҳужжат топшириш вақти ўзгарди


2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон олийгоҳларига ҳужжат қабул қилиш вақти ўзгаради.

Lex.uz сайтидаги маълумотга кўра, бу ҳақда ҳукумат 16 июнда махсус қарор қабул қилган.

Ҳукумат қарорига кўра, қабул жараёни кейинги йилдан 20 июндан 20 июлгача эмас, балки 15 июндан 15 июлгача давом этади.

Тест синовлари вақти эса ўзгармасдан қолган: олдингидай 1 август куни ўтказилади.

Давлат консерваториясида эса қабул 15 июндан 10 июлгача қилиб белгиланди.

Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳам тест синовларини ўтказиш вақти 5 кун олдинга сурилди. Кейинги йилдан ҳарбий олийгоҳларда тест синовлари 5 июль куни ўтказилада. Бу йил эса олдинги йиллардагидай ҳарбийликка қизиққанлар учун 10 июль синов куни сифатида қолдирилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 59 олий ўқув юрти, марказий олийгоҳларнинг 15 филилали ва хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг 7 филиали фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG