Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:28
Отатурк аэропорти портлашлар ортидан
Отатурк аэропорти портлашлар ортидан

Туркия расмийлари портлашлар ортида ким тургани тўғрисидаги тахминларини айтди

Истанбулнинг Отатурк аэропортида амалга оширилган учта портлаш ва отишмалар давомида ҳалоқ бўлганлар 41 кишига, жароҳат олганлар 240 кишига етди. Террор ҳаракатида расмийлар "Исломий давлат" гуруҳини гумонламоқда.

28 июн куни Истанбулдаги Отатурк аэропортида уюштирилган террор ҳужумида камида 36 киши ҳалок бўлди, 147 одам жароҳатланди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда, улар орасида ёш болалар ва аёллар бор. Хабарларга кўра, бир неча нафар ҳужумчилар аввал икки тарафдан Калашников (АК47) автоматларидан ўт очган, ортидан уч нуқтада портлаш юз берган.

12:13 29.6.2016

Истанбулнинг Отатурк аэропортидаги портлашлар ортидан Тошкент халқаро аэропортида хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича қўшимча тадбирлар кўрилмайди. Бу ҳақда Sputnik нашир “Ўзбекистон ҳаво йўллари”даги манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Тошкентдан Истанбулга парвозлар ҳам бекор қилингани йўқ, фақат Туркияга парвозлар бир оз кечикиш билан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Туркия ҳаво йўллари” Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортидан Истанбул йўналишидаги бугун ва эртага бўладиган парвозларни вақтинча тўхтатгани маълум бўлди.

12:03 29.6.2016

Туркиядаги маҳаллий ва халқаро матбуотда Отатурк аэропортидаги воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари пайдо бўла бошлади.

Гувоҳларга кўра, уч худкушдан бири ўзини автомобил тўхташ жойида портлатиб юборган. Иккинчи худкуш аэропортнинг паспорт назорати ўтказиладиган жойида, учинчи худкуш эса аэропортнинг маълумотлар берувчи шаҳобчаси олдида ўзини портлатган.

Худкушлардан бири ўзини портлатишидан олдин полиция томонидан яраланган.

11:48 29.6.2016

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти парвозлар учун очилди. Бу ҳақда Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди.

Бош вазир террор ҳужумлари “Исломий давлат” гуруҳи томонидан уюштирилган деган таҳмин сақланиб қолаётганини, аммо ҳозирча бу таҳминни тасдиқловчи бирорта далил йўқлигини билдирди.

Отатурк аэропортида содир этилган террорчилик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.

09:21 29.6.2016

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG