Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:14

Истанбул ҳужумларини тожикистонлик уч худкуш қилгани айтилаяпти


Туркияда чиқадиган Milliyet газетаси қирқдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 28 июнь кунги Истанбул халқаро аэропортидаги террор ҳужумини Тожикистон фуқаролари бўлган уч худкуш амалга оширгани ҳақида ёзди.

Газета хабарига кўра, худкуш ҳужумчилар аэропортга таксида келишган.

Уларни белида худкушлик белбоғи, сумкаларида Калашников автоматлари бўлган.

Milliyet газетаси худкуш ҳужумчиларнинг портлашдан уч дақиқа олдин аэропорт кузатув камераси қайд қилган фотосуратларини ҳам эълон қилди. Нашрга кўра, уларнинг қайси террор гуруҳига мансублиги маълум эмас.

Ҳужумчилар белида худкушлик камари борлигини билинтирмаслик учун иссиқ ҳаво бўлишига қарамай эгнига қалин камзул кийиб олишган.

Улар бир ой давомида Истанбулда бир квартирани ижарага олиб яшашгани айтиляпти. Ҳозирда Истанбулнинг Бакиркўй тумани полицияси улар яшаган хонадонни тинтув қилмоқда.

Ҳужумчиларни аэропортга элтган такси ҳайдовчиси ҳам сўроққа чақиртирилган. Ҳайдовчи сўроқ пайти мижозлари туркий бўлмаган ажнабий тилда гаплашгани ҳақда кўрсатма берган.

Тожикистон расмийлари Milliyet газетасининг Истанбулдаги ҳужумларга тожик фуқаролари алоқадор экани ҳақидаги хабарини асоссиз деб атади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Вафо Ниятбеков 30 июнь куни Озодлик радиосининг тожик хизмати билан суҳбатда Тожикистоннинг Бош консули мазкур масалади Истанбул хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан учрашгани ва учрашувлар пайти тожик фуқароларининг Отатурк аэропортидаги ҳужумга алоқадорлиги тасдиқланмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG