Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:21

Халқаро Амнистия Cуриядаги исёнчиларни одам ўғирлашлар ва қийноқларда айблади


Amnesty International (Халқаро Амнистия) Қўшма Штатлар, Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия дастаклаган Суриядаги исёнчи гуруҳларни одамларни ўғирлаш, қийнаш ва ўлдиришда айблади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилоти 5 июлда чиқарган баёнотга кўра, Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида қуролли гуруҳлар 2012 ва 2016 йиллар оралиғида 24 марта одам ўғирлашган.

Қурбонлар орасида тинч фаоллар, болалар, курдлар, насронийлар ва бошқа диний озчиликлар бўлган, дейди Амнистия.

Амнистияга кўра, баъзи гуруҳлар президент Башар Ассад режими қўллаган қийноқ усулларидан фойдаланишган.

XS
SM
MD
LG