Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:48

Путин Яроваянинг “аксилтеррор қонун ҳужжатлари тўплами”ни имзолади


Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик хизматлари салоҳиятини кенгайтириш ва Интернет устидан назоратни кучайтиришни назарда тутувчи аксилтеррор қонун ҳужжатлари тўпламини имзолаган.

Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни журналистларга маълум қилди.

Қонунда мессенжерлар орқали юборилган матнлар 6 ойгача, Интернет орқали юборилган маълумотлар эса 3 йилгача сақланиши шартлиги кўзда тутилган.

Шунингдек, Россия кучишлатар тизимлари хоҳлаган пайтида бу маълумотларни очиб ўқиш имконига эгалиги ҳам айтилган.

Мазкур қонуний ўзгаришлар "Единая Россия" партиясидан Давлат Думасига сайланган депутат Ирина Яровая ҳамда Британияда Александр Литвиненконинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинган ЛДПР вакили Андрей Луговой ва яна бир қатор шахслар тарафидан илгари сурилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва иш одамлари мазкур қонуний ўзгаришларни танқид қилиб чиқишган.

Ўз навбатида жаноб Песков қонунни қабул қилишда танқидчилар фикрлари инобатга олинишини ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG