Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:13

Тошкентдаги Низомий университети биносининг бузилиши ваҳшийликми ?


Нозимий номидаги Тошкент давлат педагогика университети биноси бузилмоқда
Нозимий номидаги Тошкент давлат педагогика университети биноси бузилмоқда

Марказий Осиёнинг биринчи ҳайкалтарошлари Ольга Мануйлова ва Ольга Коржинская томонидан яратилган ва педуниверситет биносига кўрк бағишлаб турган маҳобатли ҳайкаллар ер билан яксон қилинди.

Бу ҳайкаллар совет монументал санъати тимсоли бўлиб, Мухинанинг “Ишчи ва колхозчи қиз” каби Мосфильм рамзига айланган машҳур асарлар қаторида турарди.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қатнашган таниқли ҳайкалтарош Омон Азиз ва айни институтда 30 йил ишлаган олим Толиб Ёқубов бинони бузганларни "ваҳшийлар" деб атади.

Гувоҳларга кўра, ҳозирга келиб, тунука деворлар билан ўраб олинган ТДПУ бош биносининг фақат чордеворлари қолган.

Озодликка етиб келган суратлар ва видеотасвирларда тўрт қаватли муҳташам бино кираверишига ўрнатилган монументларнинг ер билан яксон бўлиб ётганини кўриш мумкин.

Бировлар жим бировлар ғазабда

Вайрон этилаётган бино тасвирлари Facebook тармоғида тарқалиши юзлаб интернет фойдаланувчиларининг эҳтиросли ва ғазабга тўла изоҳлар ёзишга ундади.

Баъзилар бинонинг вайрон этилишини "ваҳшийлик" деб атаган бўлса, баъзилар бу ҳолатни Суриянинг Палмира шаҳридаги қадимий обидаларнинг "Исломий давлат" жангарилари томонидан бузиб ташланишига ўхшатган.

Таълим вазири бузғунчими?

Ўзбекистон олийгоҳлари ичида энг йирикларидан бўлган ушбу бинони бузиш ишлари устида, бинони бузаётган ишчилардан бирининг айтишича, Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг “шахсан ўзи турибди”.

Қурултой иштирокчилари Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазирлиги¸ Ëдгорликларни сақлаш инспекцияси¸ ва умуман касби ва лавозими нуқтаи назаридан ёдгорлик муҳофазаси учун жавобгар мансабдор шахслар ва меъморлар уюшмасининг сукути фонида юз берган вандализмни қоралашди.

Озодликка маълум бўлишича¸ низомига кўра¸ маданий обидалар учун маъсулият ташиши лозим бўлган Ўзбекистон Бадиий академияси тарихий ёдгорликларнинг йўқ қилинишига қарши бир оғиз ҳам эътироз билдирмаган.

Низомий университети биноси бузилиши ваҳшийликми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:49:19 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG