Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:57

Туркияга сўнгги 8 ой ичида рус туристлари тушган илк учоқ келди


Бортида 189 рус туристи бўлган учоқ сўнгги 8 ой ичида илк бора Туркиянинг Анталия аэропортига қўнди.

Туркия матбуотига кўра¸ бу “Россия” авиаширкати тарафидан амалга оширилган Москва-Анталия йўналишидаги чартер рейсидир.

Бу саëҳат Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Эрдўғон билан россиялик туристларнинг Туркияга боришига нисбатан жорий этилган чекловни бекор қилиш тўғрисида келишиб олганидан сўнг юз берди.

Рус туристларининг Туркияга келиши ўтган йилнинг ноябрида Россияга қарашли ҳарбий учоқ Туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилганидан кейин илк бор амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG