Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

Россиялик сайёҳ ҳаво шарида ер юзини айланиб чиқмоқчи


Россиялик саёҳатчи ҳаво шарида 33-35 минг километр йўлни учиб ўтмоқчи
Россиялик саёҳатчи ҳаво шарида 33-35 минг километр йўлни учиб ўтмоқчи

Россиялик саёҳатчи Фёдор Конюхов ҳаво шарида ер юзи бўйлаб саёҳат бошлади.

Парвозини Австралиядан бошлаган Конюхов икки ҳафта ичида 33-35 минг километр йўлни учиб ўтишни режаламоқда, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

Парвоз 5-10 километр баландликда Тинч океани, Жанубий Американинг жанубий сарҳади, Атлантика океани, ЖАР ва Ҳиндистон узра ўтади.

Конюхов ҳаво шарида узоқ парвоз қилиш бўйича 2002 йилда жаҳон рекордини ўрнатган америкалик саёҳатчи Стив Фоссет учиб ўтган йўлдан юради.

Фоссет шунча масофадан икки ҳафтадан камроқ вақт ичида учиб ўтганди.

Конуховга ҳаво шарини Cameron Balloons ширкати тайёрлаб берган.

Фёдор Конюхов қирқдан зиёд саёҳатларда бўлган.

У 2005 йилда 27 метрлик яхтаси билан 188 кун ичида ер юзини якка ўзи айланиб чиққанди.

XS
SM
MD
LG