Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:55

Бухорода милиционер пайвандчи йигитни дўппослаб, паспортини йиртиб ташлади


Зуҳриддин Рашидов милиция ходимлари унинг паспортини йиртиб ташлашганини иддао қилади
Зуҳриддин Рашидов милиция ходимлари унинг паспортини йиртиб ташлашганини иддао қилади

Бухоролик Зуҳриддин Рашидовнинг Озодликка даъво қилишича, шаҳар прокуратурасининг икки нафар қўриқчиси уни аввалига дўппослаб, сўнгра паспортини йиртиб ташлаган. 25 яшар Рашидов иддаосига кўра, ҳодиса у ишдан “ноҳақ” бўшатилгани юзасидан Бухоро шаҳар прокурори ўринбосари Лазизбек Аҳадовга февраль ойи бошида арз қилиб борган пайти юз берган.

Зуҳриддин Рашидов ўз иддаоси исботи ўлароқ яроқсиз ҳолга келган паспорти суратини юборди.

У ҳозирга қадар янги паспорт ололмаётганини айтди.

Бухоро шаҳар прокурорининг ўринбосари Лазизбек Аҳадов эса мазкур даъво юзасидан Озодликка изоҳ беришни истамади.

“...қулдорлик тузумида эмас, келажаги буюк давлатда яшаяпман”

Зуҳриддин Рашидов
Зуҳриддин Рашидов

Касби пайвандчи бўлган Зуҳриддин Рашидовнинг даъво қилишича, икки милиция ходими уни Бухоро шаҳар прокурорининг ўринбосари Лазизбек Аҳадов қабулига кирмоқчи бўлган пайти дўппослаган.

Мени ичкарига қўйишмади. Уч соат, тўрт соат кутиб ўтирдим. Кейин эса милиция ходимлари “яхшиликча бу ердан чиқиб кет, бўлмаса ёмон қиламиз,” дейишди. Кейин мен “нима қила оласан? Тепангда камера турибди, менга угроза қилма, мен қулдорлик тузумида эмас, келажаги буюк давлатда яшаяпман,” деганимни биламан, мени ташқарига чиқариб олиб, четга олиб, калтаклашди. Паспортимни йиртиб ташлашди,” дейди Зуҳриддин Рашидов.

Унинг иддао қилишича, милиция ходимларидан бири “яна қайтиб келсанг, мордангни ёраман,” дея таҳдид қилган.

Бухорода милиция ходимлари пайвандчини дўппослашди, паспортини йиртиб ташлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00
Бевосита линк

“Агар ёқмаса, ватанингни сотиб, чиқиб кет...”

Зуҳриддин Рашидов ўша ҳодисадан буён янги паспорти ололмаётганини айтди.

Менда муаммо ҳозир шуки, паспортим йиртилган. Буни мен алмаштиролмаяпман. Катта пул сўраяпти. Мен юртбошим Каримовни яхши кўраман. У киши Тошкентни биладилар, Бухорода не ишлар бўлаётганидан хабарлари йўқ!“ деди Рашидов.

Унинг илова қилишича, июнь ойида Бухоро шаҳар паспорт столи ходимлари янги паспорт учун 360 минг сўм жарима пули талаб қилганлар.

Ука бу ишга қўшилмагин. Бу ишга катта коррупция қўшилган, қўйгин. Тинч юргин, дейишди. Фойдаси йўқ, яхшиси паспортингни алмаштир. Агар ёқмаса, ватанингни сотиб, чиқиб кет, дейишди,” деди Зуҳриддин Рашидов.

У февраль ойи бошида юз берган ҳодиса юзасидан назорат органларига мурожаат қилишга қўрққанини эътироф этди.

Қўрқдим мен. Подвалга тиқиб, итдан баттар аҳволда, дўнг қўйиб зўрлашади. Ўзбек халқи қулдорчилик тизимида яшаяпти, билмайсизмларми?” деди Рашидов.

Прокурор инкори

Ўзбекистонда паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлар жиноий жавобгарликка тортилиши зарур
Ўзбекистонда паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлар жиноий жавобгарликка тортилиши зарур

Озодлик Рашидов шикояти юзасидан Бухоро шаҳар прокурорининг ўринбосари Лазизбек Аҳадовга боғланишга муваффақ бўлди.

Прокуратура мулозими Рашидов аризаси қайдга олинмаганини айтди.

Агар келган бўлса, қонуний тартибда, қайд қилинган бўларди. У киши айтаверади,” деди Лазизбек Асадов.

У Рашидов иддаоси юзасидан қўшимча изоҳ беришни истамади ва Озодликдан ёзма равишда мурожаат қилишни сўради.

Мавжуд қонунларга кўра, паспорт Ўзбекистон Республикаси мулки ҳисобланади ва уни нобуд қилган ёки яроқсиз ҳолга келтирган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 227- моддасига мувофиқ, мамлакат фуқароси паспорти нобуд қилинса ёки яроқсиз ҳолга келтирилса, ​энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача маҳрум қилиш билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG