Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Ислом Каримов Франция президентига таъзия изҳор этди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ниццa шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми муносабати билан Франция президенти Франсуа Олландга ҳадмардлик билдирди.

Хабарда "Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради", дейилган.

14 июль куни кечқурун Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан ўтказилган тантаналар чоғида юк машинасининг оломон устига ҳайдаб юборилиши оқибатида камида 84 киши ҳалок бўлди ва уч юзга яқин одам яраланди.

31 ёшли ҳужумчи полиция томонидан отиб ташланди.

Ахборот агентликларига кўра, 17 июлда Ниццада бир аёл ва бир эркак ҳибсга олинган.

Ҳозиргача Ниццада содир этилган ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинган беш киши ҳибсда қолмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG