Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:38

Мюнхенда отишма: камида 6 киши ҳалок бўлди, полиция 3 қуроллини қидирмоқда


Полиция Мюнхен марказини ўраб олди
Полиция Мюнхен марказини ўраб олди

Германиянинг Мюнхен шаҳрида савдо марказига ҳужумда камида 6 киши ҳалок бўлди. Германия расмийлари ҳодисани “террор ҳужуми” деб аташмоқда.

Мюнхен марказида жойлашган “Олимпия” савдо марказидаги отишма ортидан йирик амалиёт бошлаган ва ҳозирда уч гумонланувчини қидирмоқда.

Мюнхен полициясининг Twitter орқали хабар қилишича, қуролли ҳужум пайтида олти киши ҳалок бўлди ва яна кўплар яраланди.

Мюнхен полицияси чиқарган баёнотда “гумонланувчиларнинг барчаси қочувда” экани айтилади.

Полиция аҳолидан кўчага чиқмасликни сўради.

Полициянинг айтишича, гувоҳлар савдо маркази ичкариси ва ён атрофдаги кўчаларда камида учта қуролли шахсни кўрганлар.

Қуролли ҳужуми сабаблари ҳануз номаълум қолмоқда.

Германиянинг Focus журнали полициядаги манбага иқтибосан бир қуролли шахснинг ўзини бошидан отиб ташлаганини маълум қилди.

Ҳодиса ортидан шаҳар марказий кучалари бутунлай беркитилди.

Мюнхенда жамоат ва хусусий транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Bild газетасининг хабар беришича, бир қуролли шахс “Олимпия” стадиони ёнида жойлашган савдо марказига чопиб кириб, одамларга қарата ўт очган ва сўнгра метрог ичига кириб, кўздан ғойиб бўлган.

XS
SM
MD
LG