Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:57

Мюнхендаги савдо марказига бир қуролли ҳужум қилгани аниқланди


Германия полицияси жума куни Мюнхен шаҳридаги “Олимпия” савдо марказига ҳужум бир шахс томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Полициянинг айтишича, унда тўққиз киши ҳалок бўлган ва яна 16 одам жароҳат олган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир қолмоқда.

Германия ва Эрон қўш ватандошлигига эга бўлган 18 яшар йигит, полиция маълумотига кўра, ҳужумдан сўнг ўзини отиб ташлаган.

Шанбага ўтар кечаси Мюнхенда уч киши савдо марказига қуролли ҳужумқилгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан полиция кенг кўламли қидириш амалиётини бошлаган эди.

Гумонланувчининг жасади “Олимпия” савдо марказидан бир километр узоқликда топилди.

Мюнхен полицияси бошлиғи Хубертус Андрае шанба куни эрталаб ўтказилган матбуот йиғинида гумонланувчи шахснинг полицияга маълум бўлмагани, унинг террор гуруҳларига алоқадорлиги аниқланмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG