Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:02

Туркияда Фатҳуллоҳ Гуленнинг жияни қўлга олинди


Туркияда Фатҳуллоҳ Гуленнинг жияни - Муҳаммед Саит Гулен қўлга олинди.

Туркия матбуотига кўра, Муҳаммед Саит Гуленни террорчиликда айблашлари мумкин.

Айни пайтда AFP агентлиги Гуленнинг катта ёрдамчиси - Халиса Ханжининг ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Қўшма Штатларда истиқомат қилаётган диний пешво Фатҳуллоҳ Гулен 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси амалга ошмаган ҳарбий тўнтаришда айбланмоқда.

Фатҳуллоҳ Гулен унга қўйилаётган айбловни кескин рад қилган.

Шанба куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон махсус буйруқ чиқариб, Гуленга алоқадорликда гумон қилинган мингдан ортиқ хусусий мактаблар, мингдан ортиқ вақфлар, ўттизга яқин соғлиқни сақлаш муассасалари ва 15та олийгоҳни беркитишга буйруқ берди.

Эрдўғон, шунингдек, Туркия армиясини "тозалаш"ини маълум қилди.

Ҳозирга қадар мамлакатда ҳарбий тўнтариш уринишга алоқадорликда гумонланиб, 10 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Ҳозирда Туркия бўйлаб давлат хизматчилари ва ҳарбийларни ишдан оммавий ҳайдаш кампанияси бормоқда.

XS
SM
MD
LG