Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:22

Франция полицияси черковда одамларни гаровга олган икки ҳужумчини ўлдирди


Франция шимол-ғарбидаги Сент-Этен-дю-Рувр шаҳридаги черковда одамларни гаровга олган икки номаълум шахс полиция тарафидан отиб ўлдирилди.

Le Figaro нашрига кўра, гаровга олинган черков рухонийси ҳам ҳалок бўлган.

Гаровга олувчилар рухонийни бўғизлаб ўлдирганликлари хабар қилинмоқда.

Бугун эрталаб пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс Сент-Этен-дю-Руврдаги черковга бостириб кириб, камида беш одамни гаровга олган эди.

Улардан бири оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Ҳужумчилар нима мақсадда одамларни гаровга олгани маълум эмас.

Сўнгги пайтларда Франция бир қатор террор ҳужумларига нишон бўлди.

14 июль куни Франция жанубидаги Ница шаҳрида юк машинаси 84 одамни босиб ўлдирди.

XS
SM
MD
LG