Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:19

Абдулазиз Комилов Жиддадаги йиғинга раислик қилди


Жорий йил 26-28 июль кунлари Суадия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг юқори лавозимли мулозимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов йиғилишга раислик қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирокида ташкилотнинг 43-сессияси ўтказилади.

Жиддадаги йиғилишда Тошкентдаги сессияга тайёргарлик жараёни муҳокама қилиниб, режаланаётган ҳисобот ва қарорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилган.

XS
SM
MD
LG