Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:32

Таниқли ёзувчи Фозил Искандар вафот этди


Фозил Искандар
Фозил Искандар

Совет адабиёти классиги Фозил Искандар 88 ёшида Москвада вафот этди.

Бу ҳақда Россия Ёзувчилар уюшмасига таяниб "Эхо Москвы" радиоси хабар қилди.

Фозил Искандар 1929 йилда Сухумида дунёга келди.

1954 йилда Москвадаги Горький номидаги Адабиёт институтини тугатди.

У ўзининг илк асарларини 50-йиллар охирида "Юность" журналида нашр қила бошлади.

Адибнинг илк шеърий китоби "Тоғ сўқмоқлари" 1957 йилда Сухумида нашр этилди.

Фозил Искандардан "Инсон ва унинг атрофидагилар", ("Человек и его окрестности"), "Ҳераклнинг 33-чи жасорати", ("Тринадцатый подвиг Геракла"), "Шоир", ("Поэт"), "Софичка", ("Софичка"), "Қуёнлар ва бўғма илонлар", ("Кролики и удавы"), "Ибтидо", ("Начало") ва "Чегемлик Сандро", ("Сандро из Чегема") каби ўнлаб асарлар қолди.

XS
SM
MD
LG