Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:05

Сурия: мухолифат Ҳалаб қамалини ёриб ўтганини айтмоқда


Сурия мухолифати жангчилари уч ҳафта муқаддам ҳукумат муҳосирага олган Ҳалаб шаҳри қамалини 6 августда ёриб ўтганликларини эълон қилдилар.

5 августда мухолифат кучлари томонидан Россия дастаклаган Сурия ҳукумати кучларига қарши контр-ҳужум бошлатилган эди.

Истанбулда жойлашган Миллий Коалициянинг айтишича, мухолифат кучлари Ҳалаб шаҳрига жануби-ғарбдан йўл очишга муваффақ бўлганлар.

Таркибида исломий гуруҳлар бўлган мухолифат кучлари 31 июлдан буён қамални ёриб ўтишга ҳаракат қилишаётганди.

Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларида тахминан 250 минг оддий суриялик яшамоқда.

Аҳрор аш-Шом исломий гуруҳига кўра, гуруҳнинг жангчилари Ҳалаб жануби-ғарбидаги Рамусса минтақасида назоратни ўрнатиб, “Ҳалабга йўл очдилар."

Аммо Сурия давлат телевидениеси 6 август оқшомида ҳукумат армияси Ҳалаб жанубида бир нечта нуқтани қайта ишғол этганини маълум қилди.

Кучли отишмалар ва ҳаво ҳужумлари оддий сурияликларга шаҳардан чиқиб кетишга имкон бермаётир.

XS
SM
MD
LG