Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:39

Рио 2016: Яна бир ўзбек боксчиси бугун финалга чиқиш учун беллашади


Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида бугун 81 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов мусобоқаларнинг финал босқичига чиқиш учун жанг қилади.

Кеча 51 кг вазндаги ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов америкалик рақиби Нико Эрнандесни енгиб финалга чиққанди.

Ўзбекистонлик яна бир боксчи Бектемир Мелиқўзиев австралиялик боксчини енгди ва чорак финалга йўлланма олди.

Дзюдо мусобоқаларида эса 100 кг вазндаги ўзбекистонлик 35 ёшли Абдулла Тангриев бронза медали учун жангда бразилиялик Рафаэл Силвага мағлуб бўлди ва уйига медалсиз қайтади.

Ўзбекистон Рио Ёзги Олимпидасида 70 нафар спортчиси билан иштирок этмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрида иккита бронза медали бор.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Риода олтин медал олган ўз мамлакати спортчисига 200 минг АҚШ долларилик, кумуш медали совриндорига 100 минг АҚШ долларилик, бронза медали олган спортчига эса 75 минг АҚШ долларилик пул мукофоти ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG