Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:00

Полшада Гитлердан қолган “олтин поезд”ни қидиришга қайтадан киришилди


Германиялик ва полшалик археологлар Полшанинг Қуйи Силезия вилоятида Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар ер остига яшириб кетган олтин ва жавоҳиротларга тўла поездни қидиришга қайтадан киришганлар.

“Немис тўлқини” радиосига кўра, қазишма ишлари жума куни Вроцлав ва Валбжих шаҳарлари орасидаги темир йўл ҳудудда бошланган.

Нацистлар яшириб кетган поездда умумий қиймати 15 миллиард долларлик олтин ва жавоҳирлар борлиги ишонилмоқда.

Ўтган йилнинг август ойида Полша маданият вазири Петр Жуховский ўз мамлакати ер ости тунелларидан бирида нацистлардан қолган шундай поезд борлигига юз фоиз амин экани борасида таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG